1. Мамлакатни Шимолий Корея деб айтманг
Корея Халқ Демократик Республикаси деб аташ мақсадга мувофиқ.
2. Мамлакат, унинг халқи ёки раҳбарлари ҳақида салбий фикр билдирманг
Шимолий Кореяда ҳукуматини менсимаслик бу - катта ҳуқуқбузарлик деб ҳисобланади ва ҳаттоки сайёҳларга жазо ҳам тайинланиши мумкин. Диққатга сазовор жойларда ўрнатилган ҳозирги ёки аввалги раҳбарларнинг ҳайкали олдига бориб, таъзим қилиб гул қўйиш кореяликлар учун одатий ҳол.
3. Телефонингизни бу давлатга олиб кирмаганингиз маъқул
Гарчи мамлакатда мобил телефонларни тақиқлаш бўйича аввалги қоидалар бекор қилинган бўлсада, кўпинча мобил қурилмалар божхонада мусодара қилинади.
4. Ўзингизнинг диний эътиқодларингизни муҳокама қилманг
Шимолий Корея жамоат динини чекловчи атеист давлатдир. Рухсатсиз диний фаолиятда қатнашиш, масалан жамоат олдида ибодат қилиш тақиқланади. Агарда шундай қилсангиз сизни ҳибсга олишади ва ҳатто мамлакатдан чиқариб юборишлари ҳам мумкин.
5. Суратга олишда эҳтиёт бўлинг
Давлатда баъзи бир нарсалар сир тутилади, шунинг учун шубҳали кўринадиган фотосуратлар, масалан, йўлакка тушаётган одамларнинг фотосуратлари ҳам муаммога сабаб бўлиши мумкин. Саёҳатчиларга қашшоқлик ва қурилиш майдончалари манзараларини суратга олишдан сақланиш тавсия этилади.
6. Қоидаларга бўйсунинг
Саёҳат қоидаларини бузиш ҳаётингизни хавф остига қўйиши мумкин. Чунки қоидаларга бўйсунмасангиз жосусликда айбланишингиз ва қамоққа олиниб сизга жазо тайинланиши ҳам мумкин.