Ушбу концепт IKEA томонидан IDEO London дизайнерлик фирмаси ва "2025 йилда бизнинг таомга нисбатан муносабатимизга таъсир кўрсатувчи ижтимоий, технологик ва демографик омиллар йўналишида таҳсил олувчи талабалар" билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.
1. 2025 йилга хуш келибсиз. Замонавий ошхона мана шундай кўринишга эга бўлади.
2. Сифати бузилишига оз қолган помидорни нима қилишни билмаяпсизми? Тезкор ва енгил рецептга эга бўлиш учун бу помидорни стол устига қўйинг. Бундай ҳолатда мақсад - озиқ-овқат чиқиндиларини камайтириш.
3. Рецепт стол устида кўрсатилади, шундай экан, iPad'ни диванда қолдиришингиз мумкин.
4. Кичик квартиралар аҳолиси учун стол плита ўрнини босадиган бўлади. Унда яширин индукцион хусусиятлар маҳсулотларни кастрюль ва товаларнинг ичидан иситади, ошхона жиҳози ташқарисидан эмас. Шу туфайли келгусида столдан ҳам ишлаш, ҳам овқат тайёрлаш, ҳам овқатланиш воситаси сифатида фойдаланиш мумкин.
5. Келажак буфети музлатилган маҳсулотларни кўз остида сақлаш имконини беради. Шу тариқа сиз ҳадеб музлатгич эшигини очиш заруратидан халос бўласиз.
6. Маҳсулотлар шаффоф контейнерларда сақланади, уларнинг ички ҳароратини токчаларга ўрнатилган индукцион музлатиш технологиялари ёрдамида назорат қилиш мумкин.
7. Ушбу балиқ бўлаги "Цельсий бўйича 2 даража" ёзувли контейнер ичига жойланган. Токча сиз балиқли таом тайёрлашга қарор қилмагунингизга қадар шу ҳароратни қўллаб-қувватлайди.
8. Сув таъминоти тизими сувдан фойдаланишда янада масъулиятли ёндашувни таклиф қилади. У икки раковинага эга: канализацияга оқиб кетувчи ифлосланган "қора сув" учун ва идиш ювадиган машина ёки ўсимликларга сув қуйишда такроран фойдаланилувчи "кулранг сув" учун.
9. Махсус утилизация тизими бизни нималарни ташлаётганимизни кузатишга мажбур қилади. Қўлда сараланган чиқинди прессланади, муҳрланади ва қадоқланади.